ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Дональд Трамп агар Бутунжаҳон Савдо Ташкилотида ижобий томонга ўзгариш юз бермаса, АҚШ уни тарк этиши мумкинлигини билдирди.
"Агар улар ўз ишини яхшиламаса, мен БСТдан чиқаман", - деб таъкидлаган президент Блумбергга берган интервьюсида, деб ёзади РИА Новости.
Трамп шунингдек, БСТ узоқ йиллар давомида Қўшма Штатларга жуда ёмон муносабатда бўлаётганини қўшимча қилган.
Трамп ташаббуси
Axios порталида июл ойи бошида эълон қилиган маълумотга кўра, АҚШ маъмурияти Бутунжаҳон савдо ташкилоти талабларини инкор қилиш имконини берадиган қонунчилик лойиҳасини киритишни режалаштирмоқда. Агар ҳужжат қабул қилинса, президент конгресс маъқуллашига муҳтож бўлмаган ҳолда, бир томонлама тартибда импорт товарларга бож киритиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Шунингдек, янги норма БСТнинг асосий тамойилларини инкор этиш ҳуқуқини беради. Қонунчилик органидаги манбанинг айтишича, ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши мамлакатнинг ташкилот аъзолигидан чиқиши билан баробардир.
БСТни ислоҳ қилиш истаги
Трамп ушбу хабар эълон қилинганидан кейин уч ҳафта ўтиб, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан учрашди.
Музокаралар якунида президент Трамп АҚШ ва ЕИ БСТ ислоҳоти устида биргаликда иш бошлашларини ваъда қилди.
Бундан ташқари, америка етакчиси Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи савдодаги "виждонсиз ҳаракатларга" қарши кураш олиб боришлари ҳақида баёнот берди.
Улар бундай ҳаракатларнинг кенг рўйхатини мисол тарзида келтириб ўтишган. Яъни Вашингтон Хитой ҳисобига ёзаётган - давлат компаниялари томонидан юзага келтирилган ҳамда савдо молларининг босиб қўйилиши оқибатида рўй берган: технологияларнинг мажбурий трансфери, ақлий хусусий мулк ўғирлиги, саноат субсидиялари ва бозор фактларининг бузиб кўрсатилиши каби ҳолатлардир.
Аммо Трамп Хитой номини очиқ тилга олмаган.
Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Трамп Бутунжаҳон савдо ташкилотини "фалокат" деб атаб, у АҚШга ишбилармонлик фаоллигини амалга оширишда тўсқинлик қилаётганини айтган эди. Трампнинг сўзларига кўра, "АҚШ Мексика ва Канада фойдасига кўп пул йўқотмоқда".