Паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

Паспортини йўқотган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт стол) хабар бериши лозим.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги президент фармони қабул қилинди, деб хабар қилди “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Тошкентда уйсизларнинг паспорт билан боғлиқ муаммолари ҳал этилди

Ўзгартиришларга асосан фуқаролар доимий рўйхати мавжуд бўлмаганида, олдинги доимий рўйхатда турадиган жойидаги, пропискага оид маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ўзи турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт столга) мурожаат қилиши мумкин.

Фармон билан йўқотилган паспорт ўрнига паспорт бериш тартиби белгиланди.

Унга мувофиқ паспортини йўқотган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт стол) хабар бериши лозим.

Вақтинча хорижда бўлган фуқаролар паспортларини йўқотиб қўйсалар, паспорт яроқсиз ҳолга келса ёки унинг амал қилиш муддати тугаса Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини олиш учун консуллик ваколатхонасига мурожаат этади.

Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар йўқотилганлиги тўғрисида ишлар органлари томонидан маълумотнома берилади.

Паспорти ўғирлаб кетилган шахслар, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахслар ва табий офатлар натижасида паспортлари йўқолганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилмайдилар.

Фуқаро паспортини йўқотганда паспорт йўқолгани хақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида унга янги паспорт берилади. Бу муддат яна бир ойга узайтирилиши, истисно тариқасида бундай аризаларни кўриб чиқиш муддати олти ойгача чўзилиши мумкин.