Иосиф Кобзон вафот этди

Иосиф Кобзон 2005 йилдан буён саратон касалидан азият чекаётган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Россиянинг энг таниқли эстрада хонандаларидан бири Иосиф Кобзон 80 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хонанда июль охирида оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Унинг ҳаёти сунъий нафас олиш ускунаси ёрдамида сақлаб турилган.

Иосиф Кобзон вафот этди

Иосиф Давыдвич Кобзон – Совет Иттифоқи ва Россия халқининг севимли хонандаси. Унинг ижросида 3 мингдан ортиқ қўшиқлар ёзилган. У Россиянинг 20та шаҳри ва МДҲнинг бир неча шаҳарларининг “шарафли фуқароси”  унвонига сазовор бўлган.

Иосиф Кобзоннинг тақдирининг бир қисми Ўзбекистон билан ҳам боғлиқ.  Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Иосиф ўз бувиси ва ногирон акаси билан Ўзбекистонга эвакуация қилинган. Кобзонлар оиласи Янгийўлда 1944 йилга қадар яшаган.

Иосиф Кобзон вафот этди