ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Россиянинг энг таниқли эстрада хонандаларидан бири Иосиф Кобзон 80 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Хонанда июль охирида оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Унинг ҳаёти сунъий нафас олиш ускунаси ёрдамида сақлаб турилган.
© Sputnik / Владимир ВяткинНародный артист РСФСР, советский эстрадный певец (баритон) Иосиф Давыдович Кобзон дает концерт в Кабуле.
Народный артист РСФСР, советский эстрадный певец (баритон) Иосиф Давыдович Кобзон дает концерт в Кабуле.
© Sputnik / Владимир Вяткин
Иосиф Давыдвич Кобзон – Совет Иттифоқи ва Россия халқининг севимли хонандаси. Унинг ижросида 3 мингдан ортиқ қўшиқлар ёзилган. У Россиянинг 20та шаҳри ва МДҲнинг бир неча шаҳарларининг “шарафли фуқароси” унвонига сазовор бўлган.
Иосиф Кобзоннинг тақдирининг бир қисми Ўзбекистон билан ҳам боғлиқ. Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Иосиф ўз бувиси ва ногирон акаси билан Ўзбекистонга эвакуация қилинган. Кобзонлар оиласи Янгийўлда 1944 йилга қадар яшаган.
© Sputnik / Игорь МасловПервый заместитель председателя комитета Государственной Думы РФ по культуре, певец Иосиф Кобзон
Первый заместитель председателя комитета Государственной Думы РФ по культуре, певец Иосиф Кобзон
© Sputnik / Игорь Маслов