Роскомнадзор “Яндекс”га ультиматум қўйди

Роскомнадзор 30 августдан бошлаб "Яндекс.Видео" фаолиятини чеклаши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Россиянинг ОАВ ва ахборот технологиялари соҳасини назорат қилувчи органи Яндекс қидирув тизимидан, муаллифлик ҳуқуқлари бузилиши туфайли, айрим видеоматериалларни йўқ қилиб ташлашни талаб қилмоқда.

Telegramни блоклагани учун Роскомнадзор устидан судга илк даъво аризаси берилди

Хусусан Роскомнадзор ТНТ, ТВ-3, 2×2 ва "Супер" телеканаллари мулдори бўлган “Газпром-медиа” компанияси сўровига биноан "Яндекс.Видео" хизматидан "Домашний арест", "Вне игры", "Мистические истории" ва "Осторожно земляне" каби видеоматериалларни ўчириб ташлашни талаб қилган.

Акс ҳолда "Яндекс.Видео" фаолияти 30 августдан бошлаб чекланади, дейилган талабномада.

Яндекс Давлат назорат органининг ушбу талабини ноқонуний деб ҳисоблайди. Компания фикрига кўра, видеоматериаллар Яндекс серверларида жойлаштирилмаган. Шунинг учун ушбу материалларни интернетга жойлаган манбааларни таъқиқлаш керак, қидирув тизимини эмас, деб ҳисоблайди Яндекс.

“Яндекс” қидирув тизими сифатида, Россия қонунларига тўла ҳимоя қилган ҳолда фаолият юритмоқда. Бизга қўйилган талаблар асосланмаган. Биз уни Москва шаҳар судида муҳокама қиламиз”, - дейишди компанияда.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин, “Яндекс” Роскомнадзор томонидан тайёрланган, интернетда муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига қаратилган меморандумга ҳам қўшилмаган эди.

РИА Новости хабарига асосан.