Telegramни блоклагани учун Роскомнадзор устидан судга илк даъво аризаси берилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором
Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Даъвогарнинг таъкидлашича, Telegramни блоклашга уриниш оқибатида компаниянинг хорижий доменда жойлашган қатор серверлари тўсиб қўйилган.

ТОШКЕНТ, 27 апр —Sputnik. Россиялик тадбиркор Александр Вихарев Telegramни блоклашга уриниш оқибатида кўрган зарарини ундириш учун Роскомнадзордан 5 миллион рубл ундиришни сўраб судга ариза берди. Бу ҳақда РИА Новостига тадбиркорнинг вакили хабар қилди.

Александр Вихарев тижрат кўчмас мулкига инвестиция жалб қилиш билан шуғулланувчи "Инвестори" компаниясига раҳбарлик қилади.

Девушка держит в руках мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон
Telegramсиз Россия: оммабоп мессенжер блокировка қилинса нима бўлади

Даъвогарнинг таъкидлашича, Telegramни блоклашга уриниш оқибатида компаниянинг хорижий доменда жойлашган қатор серверлари тўсиб қўйилган.

"Бу чекловлар ташкилотнинг ўтказувчанлик қобилияти бузилишига олиб келди ва даъвогарнинг плафтормасидан фойдаланадиган кўплаб инвесторлар ўз шахсий кабинетларида операцияларни амалга ошира олишмади", — дейилади даъво аризасида.

Даъво суммасига изоҳ берар экан, бош директор бу миқдор компания нуфузига етадиган зиёнга асосланганини билдирди.

Апрелда Роскомнадзор Москванинг Таганский суди қарорига кўра Telegramни блоклашни бошлади.

Telegram блоклашни четлаб ўтиш учун Amazon ва Google хостингларидан фойдаланди. Роскомнадзор эса ушбу компанияларнинг мессенжер фойдаланган IP-манзилларини ҳам блоклашни бошлади. Оқибатда қатор ташқи ресурсларнинг Россиядаги фаолиятида носозликлар юзага келди.

Янгиликлар лентаси
0