Трамп Маккейнни улуғлашни ман этди

Душанбага ўтар кечаси Маккейнннинг вафотидан сўнг, Трамп таъзия билдирилган твит эълон қилди ва шундан сўнг Оқ уйдан расмий баёнот бўлмади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй томонидан сенатор Жон Маккейн вафоти муносабати билан тайёрланган релизни оммага эълон қилишни тақиқлади, деб хабар бермоқда Washington Post нашри ўз манбасига таянган ҳолда.

АҚШда сенатор Жон Маккейн вафот этди

Нашр хабарига кўра, Оқ уй ходимлари Маккейннинг Вьетнам урушида қатнашгани, асирда бўлгани ва АҚШга хизмат қилгани ҳақида баёнот тайёрлаб, унда сенаторни қаҳрамон даражасигача кўтаришган.

Президент матбуот-котиби Сара Сандерс ва Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли расмий релиз учун овоз беришганига қарамай, Трамп твитни маъқул кўрган.

Маккейнннинг вафотидан сўнг, Трамп душанбага ўтар кечаси таъзия изҳор қилинган твит эълон қилди ва шундан сўнг Оқ уйдан расмий баёнот бўлмади.

Сандерс интервьюларда бу масалага боғлиқ саволларга жавоб беришдан бош тортмоқда.

Кутилмаган меҳмон

Илгарироқ New York Times нашри ўз манбасига таянган ҳолда Трампни Маккейннинг дафн маросимига таклиф этилмагани ҳақида хабар берди.

Нашр хабарига кўра, дафн маросимига вице-президент Майк Пенсни таклиф этишган. Шунингдек, маросимда собиқ президентлар Барак Обама кичик Жорж Бушлар нутқ сўзлашлари режалаштирилган.

АҚШ Афғонистондаги урушда енгилди - Маккейн

Трамп ва Маккейн, бир партия аъзолари бўлишларига қарамай, бир-бирига антипатия ҳис қилишган ва сиёсий масалаларда кўпинча фикрлари бир-бирига қарши чиқарди.

Хусусан, у америкалик етакчининг Россия президенти Владимир Путин билан Хельсинкидаги учрашувини "хато" дея таърифлаган.

"Аскар ва сенатор"

Аризона штатидан сенатор-республикачи бўлган Жон Маккейнга 2017 йилда мия саратони ташхиси қўйилган. У ўтган ҳафта шанба куни 81 ёшида вафот этди. Илгарироқ сенаторнинг қариндошлари Маккейн касалликни тўхтатиб бўлмаслиги сабабли, уни даволатишдан бош тортгани ҳақида хабар беришган эди.

Бутун дунёдан сиёсатчилар Маккейн вафоти муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдиришган эди. Хусусан, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху "американинг буюк ватанпарвари ва Исроил тарафдори" вафоти муносабати билан "чуқур қайғуда"лигини эълон қилган эди.

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтирди

Германия раҳбари Хайко Маас АҚШ сенатори Жон Маккейн овозини хотирасида сақлаб қолишни ваъда қилганди.

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Маккейнни "озодликнинг американча тушунчаси рамзи" сифатида эътироф этди.

"Мен у тарафдори бўлган озодлик ва тинчлик Корея яриморолида ва бутун дунёда ўрнатилишини хоҳлардим", - деб баёнот қилган Мун Чже Ин.

 

Россиялик сиёсатчилар ҳам Маккейннинг ўлими муносабати билан ўз таъзияларини билдирганлар.

Хусусан, Россия Давлат Думаси халқаро масалалар бўйича қўмита раиси Леонид Слуцкий "АҚШ сенатори Жон Маккейн Россиянинг дўсти эмасди, лекин у ўз юртининг ватанпарвари эди", - деган  ва сенаторнинг яқинлари ҳамда бутун америка халқига чуқур таъзия билдирган.

Россия Федерацияси кенгаши раҳбари Константин Косачев АҚШ сенатори Жон Маккейнни, у туғилган ва сиёсатчи бўлиб шаклланган "совуқ уруш" даврининг кўзгуси деб атаган. "Дунёнинг "ўзимизники" ва "ўзгалар"га бўлиниши даври. У учун Россия бош душман бўлган ва шундайлигича қолган "совуқ уруш" даври", - деб ёзган Косачев ўзининг Facebookдаги саҳифасида.