Арипов беҳуда мажлисбозлик ва қоғозбозликни тўхтатишга топшириқ берди

Йиғилиш ўтказиш вақтини республика даражасида 2 соатдан, вилоят, шаҳар ва туманлар даражасида 1-1,5 соатдан ошмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов давлат органларида йиғилишлар сони ва муддатини қисқартириш топшириғини берди, деб хабар қилди kun.uz нашри.

Абдулла Арипов таъзия бўлиб ўтган икки хонадонда бўлди

Ҳукумат раҳбари топшириғига барча бўғиндаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, айниқса, маҳаллий ҳокимликларда иш юритишнинг аниқ регламенти ишлаб чиқилади. Масалан, йиғилиш ўтказиш вақтини республика даражасида 2 соатдан, вилоят, шаҳар ва туманлар даражасида 1-1,5 соатдан ошмайди.

Бундан ташқари, куннинг ноқулай пайтларида, яъни тонг саҳарлаб ёки ярим кечада йиғилишлар ўтказишни қатъиян чеклаш ҳамда йиғилишга бевосита алоқаси бўлмаган корхоналар, идоралар ва жамоат ташкилотларининг раҳбар ва ходимларини, фермер ва тадбиркорларни умуман таклиф этмаслик назарда тутилган.

Шунингдек, қоғозбозликка барҳам бериш, маҳаллий ҳокимликлардан ҳеч кимга кераги бўлмаган маълумотлар ва ҳисоботларни талаб қилиш амалиётига қатъиян барҳам бериш топшириғи берилган.