ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ҳалима Худойбердиева ҳамда Анвар қори Турсуновлар оиласига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда Gazeta.uz.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек шоираси Ҳалима Худойбердиева 17 август куни, Анвар қори Турсунов эса - 13 июнь куни вафот этган эди.
Ўзбек халқи урф-одатига кўра Қурбон ҳайит кунларида яқин орада жаназа бўлиб ўтган оилаларга ташриф буюриб, у ерда фотиҳа ўқиш хайрли иш ҳисобланади.