Тарихда биринчи бор – танго рақсида хорижий жуфтлик ғолиб чиқди

Танго рақси бўйича жаҳон чемпионатида Россиялик Дмитрий Васин ва Сагдиана Хамзина (асли ўзбекистонлик) жуфтлиги ғолиб чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда “Саҳна тангоси” бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида илк бор аргентиналик эмас, хорижий жуфтлик ғолиб чиқди.

Дунёда энг нуфузли ҳисобланган  ва 700дан ортиқ жуфтлик иштирок этган ушбу танловда илк бор хорижий жуфтлик ғалаба қозонди. Россия номидан иштирок этган Дмитрий Васин ва ўзбекистонлик бўлган Сагдиана Хамзина.

Обама Аргентина президенти қабулида танго рақсини ижро этди

Сагдиана Хамзина Тошкентда туғилиб ўсган, Ўзбекистон Хореография академиясини тамомлаган, айни дамда Москвадаги GallaDance рақс клубида шуғулланади. 

Жуфтлик охирги 3 йил давомида ушбу мусобақада иштирок этган бўлсада совринли ўринни эгаллай олмаган эди. Ўтган йили Васин ва Хамзина 4 ўринни эга бўлишган эди. Бу йил эса улар ҳам биринчи ўрин ҳам "томошабинлар энг хуш кўрган"  жуфтлик унвонига сазовор бўлишди.

“Менимча бу туш бўлса керак, ҳозирча ақлимга сиғмаяпти. Биз буни эртага тушуниб етамиз”, - деди Сагдиана журналистларга.

“Биз келаси йил ўқувчиларимизни олиб келамиз, лекин ўзимиз мусобақада иштирок этмаймиз”, - деди мусобақаларда етти маротаба иштирок этган Дмитрий Васин.

Аргентинада одатда танго рақсининг 2 йўналиши бўфича мусобақалар бўлиб ўтади. “Саҳна тангоси ва “Салон тангоси”. Саҳна тангоси мураккаб акробатик элементлари билан ажралиб туради.