Обама Аргентина президенти қабулида танго рақсини ижро этди

© REUTERS/Carlos BarriaАҚШ президенти Барак Обама Аргентина президенти қабулида танго рақсини ижро этди
АҚШ президенти Барак Обама Аргентина президенти қабулида танго рақсини ижро этди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ишқ рақсини ижро этаётган Барак Обама бошқа эркак билан вальс тушаётган рафиқасидан кўзини узмади.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik.   АҚШ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Аргентина презиленти Маурисио Макри қабулида айро-айро ҳамроҳлар билан танго рақсини ижро этишди. Қабул Буэнос-Айрес шаҳрида ўтди, деб хабар қилади РИА Новости Ассошиэйтед Пресс агентлигига асосланган ҳолда.

Америка раҳбари, аввалига ўзини рақсга таклиф қилган аёлга  рад жавобини берди, аммо бир оз иккиланишдан сўнг, рози бўлди ва рақс майдонига чиқди. Обаманинг рафиқаси Мишель бу пайтда бегона эркак билан вальс тушаётган эди.

Обама чоршанба куни Аргентинага расмий ташриф уюштирган эди. У сўнгги 19 йил ичида Лотин Америкасига ташриф уюштирган биринчи АҚШ президенти бўлди.
Шу куни эрталаб Обама иштирокидаги бошқа бир видео ҳам интернет фойдаланувчилари орасида катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Гап шундаки, Америка президенти Кубага ташрифи доирасида матбуот-анжуман ўтказди. Анжуман якунида Обама Озодлик ороли раҳбарининг елкасини “уриб қўймоқчи” бўлганида, Рауль Кастро бунга йўл қўймади. Кастро Обаманинг қўлини тутиб қолиб, у билан ҳавода силкиди.

Янгиликлар лентаси
0