Трампнинг адвокати: импичмент рўй берса, америка халқи қўзғолон кўтаради

Жулианининг сўзларига кўра, АҚШнинг амалдаги президентини фақатгина сиёсий мотивлар туфайли лавозимдан четлатиш мумкин ва бундай тақдирда "америка халқи қўғолон кўтаради"
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокати ва Нью-Йоркнинг собиқ мэри Рудольф Жулиани Sky News телеканалига берган интервьюсида, агар Оқ уй раҳбари импичмент оқибатида ўз лавозимидан четлатилса, АҚШда қўзғолон бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Дональд Трамп ҳукумат ишини тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда

Жулианининг сўзларига кўра, АҚШнинг амалдаги президентини фақатгина сиёсий мотивлар туфайли лавозимдан четлатиш мумкин ва бундай тақдирда "америка халқи қўғолон кўтаради".

Илгарироқ Трамп агар ноябрда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларида демократлар конгрессда кўпроқ овоз оладиган ва импичмент жараёнини ўтказадиган бўлишса, халқаро бозорлар "синиши" ҳақида баёнот берган эди.

Трамп атрофидаги можаролар

Сешанба куни Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэн нью-йорк судида кўрсатма берди. Коэнга кўра, президентнинг сайловолди фонди шахсан миллиардер кўрсатмасига биноан унинг собиқ жазманларига - порноактриса Стеффани Клиффорд ва фотомодел Карен Макдугалга каттагина маблағ тўлаган.

Рад этилган Меркель ёхуд Трампнинг дунё саҳнасидаги "қовун туширишлари"

Аввалига Трамп ушбу тўловлар ҳақида хабардор эмаслигини таъкидлаган эди. Аммо кейинчалик ОАВда аудиоёзув эълон қилинди, ундан Трамп камида битта тўлов ҳақида билганини хулоса қилиш мумкин.

Бу воқеалар билан бир вақтнинг ўзида Виргиния штатидаги Александрия судида Трамп сайлов штабининг собиқ раҳбари Пол Манафорт қатор молиявий жиноятларда айбдор деб тан олинди.

Трампнинг ўзи Коэнни қонунбузарликда ва тергов билан тил бириктириб, ёлғон кўрсатма берганликда айблади. Трамп, шунингдек, Манафортга босим ўтказилганини айтган.