ШҲТ ўқув-машғулотларида Ўзбекистон кузатувчи бўлади

ШҲТ “Тинчлик миссияси - 2018” ўқув-машғулотларида 7 мамлакатдан 3 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва 500та техника иштирок этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Россиянинг Урал ўлкасида ШҲТ “Тинчлик миссияси-2018” ҳарбий ўқув-машғулотлари бўлиб ўтади, деб хабар қилди Россия Марказий ҳарбий округ қўмондони Александр Лапин.

“ШҲТ “Тинчлик миссияси-2018” ҳарбий ўқув-машғулотлари 24 августдан 29 августга қадар давом этади. Унда Россия, Қозоғистон,  Қирғизистон, Тожикистондан, Хитой, Ҳиндистон ва Покистондан  3 минг нафар ҳарбий хизматчилар, 500 та ҳарбий техника, жумладан авиация техникаси ҳам иштирок этади. Ўзбекистон вакиллари кузатувчи мақомида иштирок этади” – дейилган хабарда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятини бошлаганидан бери унинг аъзолари “Тинчлик миссияси” номи остида бир неча ўқув-машғулотлари ўтказишди. Улардан биринчиси 2003 йилнинг августида Қозоғистон ва Хитой ҳудудида бўлиб ўтган эди.