Хитой делегацияси савдо музокараларини ўтказиш учун Вашингтонга йўл олди

Музокаралар 22-23 август кунлари бўлиб ўтади, чунки пайшанба куни АҚШ ва ХХР ўртасида ўзаро божлар кучга киради
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. ХХР делегацияси мамлакат коммерция вазири ўринбосари Ван Шоувэн бошчилигида савдо масалалари бўйича қарама-қаршиликларни муҳокама қилиш учун чоршанба куни Вашингтонга музокараларга йўл олди.

АҚШ Хитой фуқароларига виза бериш тартибини мукаммаллаштирди

Бу ҳақда Хитойнинг Марказий телевидениесига таянган ҳолда РИА Новости хабар берди.

Айтиш жоизки, музокаралар 22 ва 23 август кунлари бўлиб ўтади, чунки пайшанба куни АҚШ ва ХХР ўртасида ўзаро божлар кучга киради. Божлар икки томондан ҳам умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган иккинчи товарлар рўйхати бўйича киритилган.

Хитой ТИВ расмий вакили Лу Кан сешанба куни Вашингтонда ўтказиладиган икки кунлик учрашувлар натижаси ижобий бўлишига умид билдирди. Кан Вашингтон ва Пекин тенглик ва ўзаро ишонч асосида иккала томонга ҳам маъқул келадиган ўзароманфаатли қарорга кела олишига умид қилмоқда.

Хитой АҚШнинг 2019 йил учун Мудофаа бюджетига кескин эътироз билдирди

Хитой ва АҚШ феврал ойидан буён савдодаги зиддиятларни бартараф этишга қаратилган 4 раундда музокаралар ўтказди. Аммо Пекинда бўлиб ўтган охирги учрашувдан сўнг, савдо соҳасидаги қарама-қаршиликларни бартараф этишга эришилмагач, икки давлат ўртасида алоқалар тўхтатилган эди. Шу билан бирга Хитой томони ўзаро ён босиш ва савдо урушини олиб боришдан воз кечишни савдо борасида келишувнинг асосий талабларидан бири сифатида илгари сурган.

Бироз олдин The Wall Street Journal нашри икки мамлакат амалдорларига таянган ҳолда, Хитой ва АҚШ ҳукумати савдо музокаралари бўйича йўл харитасини тайёрлаётгани ҳақида хабар берди. Бу чоралар кульминацияси - ноябр ойидаги АШ президенти Дональд Трамп ва Хитой етакчиси Си Цзинпин учрашуви бўлиши кўзда тутилган.