Ўзбекистонда ўқувчилар формасида диний элементлар нега тақиқлангани тушунтирилди

Қиз ўқувчиларга пирсинг ва татуировкалар, сочни ёрқин рангларга бўяб олиш, ёрқин макияж, тирноқ ўстириш, биттадан ортиқ зирак тақиш, узук тақиш тақиқланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Ўзбекистон мажбурий ўрта таълим дунёвий бўлгани боис, турли диний конфессия ва субкультураларга хос либос ё уларнинг элементлари формада бўлиши мумкин эмас, деб хабар қилмоқда Телеграммдаги "Ўқитувчи" канали.

Ўзбекистонда ягона мактаб формаси қабул қилинди

Бундай либос ё элементларга мисол сифатида ҳижоб, кипа (яҳудийлар дўпписи), кашая (буддавийлар бош кийими), хоч (крест) кабилар санаб ўтилган.

Ўғил болаларга соқол қўйиш, пирсинг ва татуировкалар, сочни 3 сантиметрдан ортиқ ўстириш ва сочни ёрқин рангларга бўятиб олиш тақиқланади.

Қизларга эса пирсинг ва татуировкалар, сочни ёрқин рангларга бўяб олиш, ёрқин макияж, тирноқ ўстириш, биттадан ортиқ зирак тақиш, узук тақиш тақиқланади.