Ўзбекистонда ягона мактаб формаси қабул қилинди

Oбуна бўлиш
Янги мактаб формаси 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мажбурий этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Замонавий ягона мактаб форма масаласи юзасидан қарор қабул қилинди, деб хабар берилди Телеграммдаги "Ўқитувчи" каналида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори қабул қилинди.

В Узбекистане начали тестировать новую школьную форму - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб формаси учун газлама Корея билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилиши мумкин

Қарор билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари ҳамда давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурийлиги белгиланди.

Қарорнинг ўзига хос муҳим жиҳати тижорат банкларига аҳолининг мактаб формаларини харид қилиши учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қисқа муддатли (олти ойдан кам бўлмайдиган) истеъмол кредитлари ажратилишини ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0