БМТ собиқ Бош котиби Кофи Аннан вафот этди

Кофи Аннан узоқ давом этмаган касаллик туфайли вафот этгани айтилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннан 81 ёшида вафот этди, деб хабар қилинди БМТ миграция масалалари бўйича халқаро Ташкилотининг Twitterдаги микроблогида.

Ғазабланган буддойилар Кофи Аннанни Мьянмадан қувишга тушди

Аннан ўлими сабаби маълум қилинмаган. 

Кофи Аннаннинг ўлимини оиласи ҳам тасдиқлаган.

Кофи Аннан асли ганалик. 1997-2006 йиллар оралиғида БМТ Бош котиби лавозимини эгаллаган.

2012 йилда БМТнинг Араб давлатлари лигаси ва Суриядаги махсус вакили бўлган.

2001 йилда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги саъй-ҳаракатлари учун Нобель мукофоти билан тақдирланган.