Ғазабланган буддойилар Кофи Аннанни Мьянмадан қувишга тушди

© Sputnik / Юрий Абрамочкин / Медиабанкка ўтишБМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Аннан
БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Аннан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатга ташриф буюрган БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Аннанга қарши норозилик билдириш мақсадида мингдан зиёд буддойилар Мьянма кўчаларига чиққанлиги хабар қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Буддойилар ва мусулмонлар ўртасида авж олган можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун Мьянмага ташриф буюрган БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Аннанни мамлакат буддойилари ҳуштакбозлик билан қарши олдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри Deutsche Welle нашрига таянган ҳолда.

"Тинчлик ўрнатиш миссияси билан Мьянмага ташриф буюрган БМТ Бош котиби Кофи Аннан юзлаб норози буддойилар томонидан ҳуштакбозлик билан қарши олинди. Дипломатлар колоннаси Ракхайн шаҳридаги аэропортни тарк этмагунларига қадар, норозилик намойишчилари "Кофи Аннан, йўқол" ва "Кофи комиссиясига қаршимиз" дея бақириб турдилар. Аннан Мьянмага буддойилар ва мусулмон озчилиги ўртасидаги можарони ҳал этиш учун ташриф буюрган эди", — деб ёзади нашр.

Ракхайндаги можаро

Мьянма — кўп конфессияли давлат, аммо аҳолининг каттагина қисми — буддойилардир (89%). Ракхайн штатида 1 млн га яқин мусулмонлар истиқомат қилади.

Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, 2012 йилда биргина Ракхайннинг ўзида мусулмонларга қарши қирғинлар ва бунинг оқибатида мусулмонлар ва буддойилар ўртасида авж олган можаролар 167 кишининг ўлимига сабаб бўлган эди. Тўқнашувлар оқибатида 140 мингдан зиёд киши ўз уйларини тарк этиб, қочқинлар лагерларига кўчиб ўтишга мажбур бўлган.

Буддойилар ва мусулмонлар ўртасидаги сўнгги тўқнашувлар жорий йилнинг июнь ойида марказий Мьянманинг Баго регионида рўй берган эди. Бу ерда бир гуруҳ буддойилар маҳаллий масжидни барбод этишганди. Шунингдек, насроний Качин штатида маҳаллий буддойилар мусулмонларнинг ибодат уйига ҳужум уюштиргандилар.

Янгиликлар лентаси
0