Индонезиядаги XVIII Осиё ўйинларида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Жакартадаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Жакартадаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси.

Индонезияда 18 август куни XVIII Осиё ўйинлари бошланади. Ундан Ўзбекистон спортчилар жамоаси ҳам иштирок этади. Ўзбекистон спорт делегацияси катта тайёргарлик билан мусобақа ўтказиладиган мамлакатга етиб келган.

Суперлиганинг олти клубига қарздорлик масаласи қимматга тушиши мумкин

Ўйинлар бошланишига икки кун қолганида ҳамюртларимиз навбатдаги расмий тадбир – иштирокчи мамлакатларнинг байроқларини кўтариш маросимида қатнашишди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, делагациямиз вакиллари, мураббийлар ва спортчиларимиз иштирок этишди. Ўзбекистон мадҳияси остида байроқ кўтарилди.

Тадбир якунида Олимпия шаҳарчаси мэри Юни Каркита делегациялар раҳбарларига эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида Жасур Матчанов ҳам Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан мезбонларга аталган эсдалик совғасини туҳфа қилди.