ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. АрМИ-2018 халқаро ҳарбий ўйинларининг сўнгги кунида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, мусобақа доирасида ташкил қилинган “Дўстлар уйи”га ташриф буюриб у ерда уюштирилган миллий кўргазмалар билан танишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Россия мудофаа вазирини, айниқса, Ўзбекистонда ясалган ёғоч йиғма лавҳ қизиқтириб қолди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Шойгу Мьянма, Уганда ва Иорданиядан олиб келинга мусиқа аспоблари ва безакли идишлар билан танишиб чиқди ва Хитой кўк чойи ҳамда Қирғизистон минерал сувини татиб кўрди.
АрМИ-2018 халқаро ҳарбий ўйинлари доирасида ташкил қилинган “Дўстла уйи”да, мусобақа иштирокчилари бўлган 18 мамлакатдан олиб келинган амалий санъат намуналари, миллий ноз-неъматлар намойиш этилди, миллий мусиқа ва қўшиқлар ижро этилди.