Сергей Шойгуни Ўзбекистонда ясалган лавҳ қизиқтириб қолди

© Sputnik / Рамиль СитдиковМинистр обороны РФ генерал армии Сергей Шойгу
Министр обороны РФ генерал армии Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сергей Шойгу АрМИ-2018 халқаро ҳарбий ўйинлари доирасида уюштирилган Ўзбекистон миллий кўргазмасига ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. АрМИ-2018 халқаро ҳарбий ўйинларининг сўнгги кунида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, мусобақа доирасида ташкил қилинган “Дўстлар уйи”га ташриф буюриб у ерда уюштирилган миллий кўргазмалар билан танишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Россия мудофаа вазирини, айниқса, Ўзбекистонда ясалган ёғоч йиғма лавҳ қизиқтириб қолди”, - дейилган хабарда.

© liseykinaЙиғма лавҳ
Сергей Шойгуни Ўзбекистонда ясалган лавҳ қизиқтириб қолди - Sputnik Ўзбекистон
Йиғма лавҳ

Шунингдек, Шойгу Мьянма, Уганда ва Иорданиядан олиб келинга мусиқа аспоблари ва безакли идишлар  билан танишиб чиқди ва Хитой кўк чойи ҳамда Қирғизистон минерал сувини татиб кўрди.

АрМИ-2018 халқаро ҳарбий ўйинлари доирасида ташкил қилинган “Дўстла уйи”да, мусобақа иштирокчилари бўлган 18 мамлакатдан олиб келинган амалий санъат намуналари, миллий ноз-неъматлар намойиш этилди, миллий мусиқа ва қўшиқлар ижро этилди.

Янгиликлар лентаси
0