Каспийда ҳеч қачон хорижий ҳарбий базалар жойлаштирилмайди

Каспийбўйи мамлакатлари саммитида имзоналанадиган ҳужжатга кўра, келажакда Каспий денгизи ҳавзасида хорижий мамлакатлар ҳарбий базаларини жойлаштириш таъқиқланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бўлиб ўтаётган Каспийбўйи мамлакатлари саммитида, ушбу денгиз ҳудудида хорижий ҳарбий базаларни жойлаштиришни таъқиқлаш ҳақидаги конвенция имзоланиши кутилмоқда, РИА Новости хабарига асосан.

“Каспийда ҳар қандай ҳарбий базалар қуриш, хорижий мамлакатлар ҳарбий кемаларини жойлаштириш – таъқиқланади. Ушбу ҳақида муҳим ҳужжат қабул қилинди”, - деди Эрон раҳбари Рухани Каспийбўйи мамлакатлари саммитида.  

Бироз олдин Қозоғистон ТИВи раҳбари Кайрат Абдрахманов ҳам худди шундай мазмунли баёнот билан чиққан эди.

Ўзбекистонга Ўрта ер денгизига чиқиш нима учун муҳим - Надеин-Раевский

Ўз навбатида Россия президенти Владимир Путин ҳам Каспийбўйи мамлакатлари учрашувини “ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеа” деб атади.

“20 йилдан ортиқ вақт давомида тайёрланган ушбу ҳужжат Каспий денгизининг қонуний мақомини ҳамда ундан биргаликда фойдаланишда ушбу беш мамлакатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилайди”, - деди Путин.     

Каспий конвенцияси – Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Эрон томонидан, ўзаро консенсус асосида тайёрланган, асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжатдир.  Унга кўра Каспий денгизининг устининг асосий қисми умумий фойдаланиш учун очиқ бўлади. Денгиз туби ва ресурсларини эса - беш мамлакат ўзаро бўлиб олишади.