Ушбу лойиҳа Ўзбекистонга ўз товарларини Туркия ҳудуди орқали Европага транзит қилиш имкониятини беради.
"Ўзбекистон ушбу лойиҳадан фойда олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ерда ғоя юк ташишлар атрофидагина жамланган эмас, у янада кенгроқ. Бу ерда сиёсат ҳам ишга солинган", — деб қайд этди Надеин Раевский.
Раевскийга кўра ушбу лойиҳа пантурк характерига эга.
Экспертнинг тўлиқ фикрларини қуйида рус тилида тинглашингиз мумкин.
Эксперт: Узбекистан заинтересован в выходе на Средиземное море через Баку-Тбилиси-Карс
Эслатиб ўтамиз, Боку-Тбилиси-Карс темир йўлидан фаол фойдаланиш режалари хусусида Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Ражаб Тойиб Эрдўғонлар ҳам трк етакчисининг жорий йил апрел ойида ушбу мамлакатга ташрифи чоғида айтиб ўтган эдилар.