ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Интернет тармоқларида Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг реверанслари қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу сафар Мэй Биринчи жаҳон уруши вақтида Амьен остидаги жангда қозонилган ғалабанинг 100 йиллиги тантанасида шаҳзода Уильямни антиқа тарзда қарши олгани учун кулгига олинди.
Twitter фойдаланувчиси Mutaz Elnour Ҳукумат раҳбарининг акробатик хусусиятларига тан берган ҳолда, ўзининг 41 ёшида бу каби машқларга юраги дов бермаган бўлишини таъкидлаган.
I'm Alright Jack — It's Every Man For Himself никли фойдаланувчи эса, тез орада Тереза Мэй қирол оиласи вакиллари олдида таъзим бажо келтириб, уларга сажда қилишга ўтишини тахмин қилган.
Аксарият фойдаланувчиларнинг изоҳларига кўра, Тереза Мэй шаҳзода Уильямни учратганида, бош вазирнинг умуртқаси ўз-ўзидан ғойиб бўлиб қолиши ҳолати кузатилар экан.