ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Интернет тармоқларида Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг реверанслари қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу сафар Мэй Биринчи жаҳон уруши вақтида Амьен остидаги жангда қозонилган ғалабанинг 100 йиллиги тантанасида шаҳзода Уильямни антиқа тарзда қарши олгани учун кулгига олинди.
Twitter фойдаланувчиси Mutaz Elnour Ҳукумат раҳбарининг акробатик хусусиятларига тан берган ҳолда, ўзининг 41 ёшида бу каби машқларга юраги дов бермаган бўлишини таъкидлаган.
Toxic Shop Syndrome никли фойдаланувчининг кузатувига қараганда, шаҳзода Уильям Мэйнинг реверансидан кейин ўзини базўр кулгидан тийган.
Prince William tries not to laugh at Theresa May's curtsey. pic.twitter.com/sFl2QzWVrD
— 💥Toxic Shop Syndrome💥 (@Toxic_Shop) 8 августа 2018 г.
I'm Alright Jack — It's Every Man For Himself никли фойдаланувчи эса, тез орада Тереза Мэй қирол оиласи вакиллари олдида таъзим бажо келтириб, уларга сажда қилишга ўтишини тахмин қилган.
Has anyone noticed each Theresa May curtsys to royalty ie Prince William she gets lower and lower - Pretty soon she will be worshiping and praying - Just saying; it could happened ; ) RT pic.twitter.com/YbP80Kvyss— I'm Alright Jack - It's Every Man For Himself (@IamalrightJack) 8 августа 2018 г.Аксарият фойдаланувчиларнинг изоҳларига кўра, Тереза Мэй шаҳзода Уильямни учратганида, бош вазирнинг умуртқаси ўз-ўзидан ғойиб бўлиб қолиши ҳолати кузатилар экан.