Ўзбекистонлик артиллериячилар АрМИ-2018 ўйинларида иккинчи ўринни эгаллашди

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 28 йўналишда ўтказилаётган Халқаро армия ўйинларининг 12 тасида иштирок этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Ўзбекистонлик артиллериячилар Халқаро армия ўйинларининг "Артиллерия устаси-2018" танловида иккинчи ўринни эгаллашди.

Ўзбекистон “Йўл патрули” танловида етакчилар қаторига чиқди

Ўзбекистон жамоаси Беларуссия билан биргаликда иккинчи ўринни, Россия ва Озарбайжон жамоалари учинчи ўринни қўлга киритишди, деб хабар берди Армия ўйинлари матбуот хизмати. Биринчи ўринга Қозоғистон артиллериячилари сазовор бўлишди.

Қайд этилишича, илк бор финалда тўртта ўрнига олтита жамоа қатнашди.

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 28 йўналишда ўтказилаётган Халқаро армия ўйинларининг 12 тасида иштирок этмоқда.