Ўзбекистон “Йўл патрули” танловида етакчилар қаторига чиқди

© Sputnik / Григорий СысоевМеждународный этап конкурса "Дорожный патруль"
Международный этап конкурса Дорожный патруль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар жорий йилда жами 27 йўналиш бўйича бўлиб ўтаётган "Халқаро армия ўйинлари-2018"нинг 13 та йўналишида мамлакат шаънини ҳимоя қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон, Россия ва Хитой терма жамоалари “Арми-2018” халқаро армия ўйинларининг “Йўл патрули” танловида етакчи бўлиб олишди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Мусобақалар натижаларига кўра, Россия жамоаси 1-, ХХР жамоаси 2- ва Ўзбекистон жамоаси учинчи ўринда бормоқда", - дейилади хабарда.

Аввалроқ АрМИ-2018 ўйинларида Ўзбекистон жамоаси реактив тизимларни таъмирлаш бўйича танловда учинчи ўринни эгаллагани хабар қилинганди.

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар жорий йилда жами 27 йўналиш бўйича бўлиб ўтаётган "Халқаро армия ўйинлари-2018"нинг 13 та йўналишида мамлакат шаънини ҳимоя қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0