Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда бўлиб ўтадиган ўқув машғулотларида қатнашади

АҚШга Ўзбекистон ҳарбийлари билан бир қаторда Тожикистон, Қозоғистон, Буюк Британия ҳарбийлари ҳам келишди.
Sputnik

 

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда 23 августга қадар бўлиб ўтадиган "Саҳро бургути- 2018" ўқув машғулотларида қатнашишади, деб хабар берди РИА Новости.

Ўзбек разведкачилари АрМИ мусобақаларида энг яхши натижани кўрсатишди

Ўқув машғулотларидан мақсад БМТ стандартлари бўйича тинчликни сақлаш операцияларидаги вазифаларни ўзлаштиришдан иборат. Бу йилги ўқув машғулотлари Жанубий Каролина штатидаги МакКрейди полигонида ўтказилади. Қатнашчилар бўлинмаларни бошқаришни ташкил этиш, штаб операцияларини ўтказиш, турли мамлакатлардаги ҳамкасбларининг тажрибаларини ўрганиш масалалари билан шуғулланишади.

"Саҳро бургути" машғулотлари 2003 йилдан буён ўтказиб келинади. Лойиҳа ҳарбий операцияларни режалаштиришда бошқарув органларининг умумий ёндашувини ишлаб чиқиш имконини беради. Бунда гап асосан БМТ ва НАТО ҳаракатлари тўғрисида бормоқда.

АҚШга Ўзбекистон ҳарбийлари билан бир қаторда Тожикистон, Қозоғистон, Буюк Британия ҳарбийлари ҳам келишди.

Аввалроқ ўзбекистонлик ҳарбийлар Россияда яқинда якунига етган АрМИ-2018 халқаро мусобақаларида учинчи ўринни эгаллашганди.