Ўзбекистон аэропортларида божхоначилар погонсиз форма кийишади

“Тошкент-аэро” ИБК бошлиғи Равшан Тожиев сўзларига кўра, погонли жиддий кийим бош йўловчиларга руҳий жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиб, улар билан самимий мулоқот қилишга тўсқинлик қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. “Тошкент-аэро” ИБК бошлиғи Равшан Тожиев аэропортларда хизмат қилаётган ходимлар учун мўлжалланган янги кийим бошни намойиш қилди, деб хабар қилди NUZ.UZ нашри.

Бош прокуратура солиқ ва божхона органлари фаолияти устидан назоратни кучайтиради

Янги форма ранги, дизайни ва погон йўқлиги билан фарқ қилади. Ҳарбий унвонлар металл пластиналарга муҳрланади ва кўкракка тақилади.

Формани алмаштириш сабаби – погонли жиддий кийим бош йўловчиларга руҳий жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиб, улар билан самимий мулоқот қилишга тўсқинлик қилади.  

Тожиевнинг фикрига кўра, янги форма ходимларга йўловчилар ва пойтахт меҳмонларини янада дўстона кутиб олиб ва жўнатишга ёрдам беради.