Ўзбекистонликлар Мустақиллик куни муносабати билан неча кун дам олиши маълум бўлди

Мустақиллик байрами арафасида 5 ва 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш кунлари фарқланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан 2018 йилда ўзбекистонликлар 5 календар куни давомида дам олади.

Сайфуллаев ўзбек-тожик муносабатлари ҳақида: дўстлигимиз абадий бўлади

Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

Мустақиллик байрами арафасида 5 ва 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш кунлари фарқланади.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади (5 кун кетма-кет):

- 31 август – қўшимча дам олиш куни;
- 1 сентябрь – Мустақиллик байрами;
- 2 сентябрь – якшанба;
- 3 сентябрь – кўчирилган дам олиш куни;
- 4 сентябрь – кўчирилган дам олиш куни.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади (3 кун кетма-кет):

- 31 август – қўшимча дам олиш куни;
- 1 сентябрь – Мустақиллик байрами;
- 2 сентябрь – якшанба.