Тошкентда ички ишлар ходимлари ва бир гуруҳ ёшлар ўртасида можаро юзага келди

Ижтимоий тармоыларда ички ишлар ходимлари ва бир гуруҳ ёшлар ўртасида келишмовчилик юзага келгани акс этган видео ролик тарқатилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Куни кеча Facebookдаги гуруҳлардан бирида Тошкентда ички ишлар ходимлари ва бир гуруҳ ёшлар ўртасида юзага келган ҳолат ҳақида видео пайдо бўлди.

Тошкент ИИББ делегацияси Корея полицияси иш фаолияти билан танишди

Видео қачон ва ким томонидан тасвирга олинганлиги номаълум.

Ушбу видеода ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари икки нафар йигитни ички ишлар бўлимига олиб кетишга ҳаракат қилаётгани тасвирга олинган.

Видеодаги йигит уларга ўз ҳужжатларини кўрсатган, бироқ милиция ходимлари барибир уни ички ишлар бўлимига олиб кетишга уринишган.

Кадрларда ички ишлар ходимлари ушбу йигитга ортиқча куч ишлатмасдан ҳушмуомалик билан ҳаракат қилишганини кўриш мумкин. Бироқ ролик қаҳрамони ички ишлар ходимларининг хизмат машинасига ўтириш ҳақидаги талабига риоя қилмасдан, уларга эътироз билдиради.   

Эҳтимол, бу йигитлар кўчада маст ҳолда тартиббузарлик қилган бўлсалар, ички ишлар ходимларининг эътиборини жалб қилган бўлиши мумкин. Шунингдек, бу йигит томонидан кўрсатилган ҳужжатлар ҳақиқийлиги ҳуқуқ тартибот органлари ходимларида шубҳа уйғотган бўлиши ҳам мумкин.

Шу сабабли милиция ходимлари бу ҳолатга аниқлик киритиш учун ички ишлар бўлимида текширишни лозим деб топишгандир.

"Ҳозирги вақтда бу видео бўйича барча материаллар ички ишлар ходимлари томонидан қайта ўрганилмоқда. Бу видео эски бўлиши мумкин. Шунингдек, ўша жойда муштлашув бўлган бўлиши ҳам мумкин. Афсуски, бундай ҳолатлар кам эмас. Ушбу ҳолат бўйича батафсил ахборот берилади", - деб хабар қилди Sputnik мухбири Тошкент шаҳар ИИББга асосланган ҳолда.