Абдулазиз Камиловга маслаҳатчи тайинланди

Аввалроқ ТИВ ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Камол Мухтаров бошлиқ этиб тайинланганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ТИВ ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида вазир маслаҳатчиси - ижро этувчи аппарат раҳбари этиб тайинланган Жаҳонгир Хидайходжаевни таништирди. Бу ҳақда ТИВ сабуот хизмати хабар берди.

Хидайходжаев бунга қадар ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Камол Мухтаров бошлиқ этиб тайинланганди.