ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ТИВ ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида вазир маслаҳатчиси - ижро этувчи аппарат раҳбари этиб тайинланган Жаҳонгир Хидайходжаевни таништирди. Бу ҳақда ТИВ сабуот хизмати хабар берди.
Хидайходжаев бунга қадар ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Камол Мухтаров бошлиқ этиб тайинланганди.