ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Тожикистонда фаолияти тақиқланган “Ислом тикланиши партияси” яширин террорчилик гуруҳи йўқ қилинди. Бу ҳақда “РИА Новости”га миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот марказида маълумот беришди.
Махсус операция феврал ойида ўтказилган. Ўша вақтда 14 нафар киши қўлга олинган. Улар Наврўз байрамини нишонлаш вақтида йирик терактларни амалга оширишни режалаштиришган. Шу билан бирга, Душанбедаги Россиянинг 201-чи ҳарбий базасига ҳужум қилиш кўзда тутилган.
Воқеа тавсилотлари суддан кейин маълум бўлди. Ҳибсга олинганларнинг барчаси экстремистик ташкилотни ташкил қилиш, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, шунингдек терроризм жиноятлари содир этишда айбдор деб топилди.
Душанбе суди гуруҳнинг икки нафар ташкилотчиларини - 25 ёшли Фахриддин Ғуловни ва унинг тенгдоши бўлган Махмуджон Азамовни 26 йил озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинди. Бошқаларга эса 7 йил озодликдан маҳрум этиш чораси қўлланилди.
Террорчилар Жалолобод яқинидаги базада махсус тайёргарликдан ўтишди. Шундан сўнг “Ислом давлати” бўлинмалари таркибида жанговар ҳаракатларда иштирок этишган.
Жанговар тайёргарликни “Ислом тикланиши партия”си томонидан молиялаштирилган.
Тожикистондаги элчихона Тожикистонга ташриф буюрадиган россияликларга эҳтиёт бўлиш, аҳолиси кам бўлган ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларга буюрмасликни сўраган.
Дипломатик ваколатхонасида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.