Абдувахитов Дипломатия университетига ректор этиб тайинланди

Абдужабар Абдувахитов жорий йил феврал ойида Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори этиб Абдужабар Абдусаттарович Абдувахитов тайинланди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

"Элчи бўлса-ю": Мирзиёев элчиларга мудраб ётмасликни маслаҳат берди

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдумалик Жуманов январ ойида бўлиб ўтган йиғилишда ўз эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган эди.

Абдужабар Абдувахитов жорий йил феврал ойида Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган.

Абдувахитов 2002−2011 йилларда Тошкентдаги Вестминстер университети ректори лавозимида фаолият юритган. 2011—2012 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори бўлган. Сўнгра Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясига ректорлик қилган.