Етти мингдан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчилар катта ҳаж амалини адо этадилар

Дастурни амалга ошириш доирасида Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши ва Бухоро шаҳарларидан 32та рейсда Ўзбекистондан 7200 нафар зиёратчи олиб борилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси  29 июлдан "Ҳаж-2018" дастури доирасида парвозларни амалга оширишни бошлади.

2018 йилги ҳаж мавсуми учун тўлов миқдори белгиланди

Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

"Ҳаж амалини адо этиш ниятидаги ўзбекистонлик зиёратчилар шу йилнинг 13 августига қадар қулай Boeing-767 самолётларида Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига етказиб қўйилади", - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Дастурни амалга ошириш доирасида Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши ва Бухоро шаҳарларидан 32та рейсда Ўзбекистондан 7200 нафар зиёратчи олиб борилади.

Қайтиш  рейслари 27 августдан 14 сентябргача амалга оширилиши режалаштирилган. Зиёратчилар ватанга Жидда шаҳридан қайтишади.