Эксперт сўзларига кўра, биринчи навбатда, минтақадаги иқтисодий вазият ва ишсизлик Марказий Осиё ёшларини террорчилар томонида жанг қилишга ундамоқда.
"Ҳозир, "Ислом давлати" гуруҳининг катта қисми Марказий Осиё республикалари чегаралари яқинига борган. Уларнинг ғояларидан таъсирланган ёки оддийгина пул топишни мақсад қилиб қўйган ёшлар ўз умрларини хавф остига қўйиб, террорчилар тарафида жанг қилиш учун кетмоқда. Ўзбекистонда бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича кенг қамровли иш олиб борилмоқда. Хусусан, жанг қилган террорчилар суд қилинмоқда, тегишли профилактика ишлари амалга оширилмоқда. Бироқ бу муаммо ечимининг асосий механизми - иқтисодий", - деб таъкидлади Кривошеев.
Бундан ташқари, махсус хизматлар фахрийси таъкидлашича, минтақанинг ваколатли органлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириб, террорчилар, айниқса интернетдаги ташвиқотларни чеклаш бўйича бошланган ишни давом эттиришлари зарур.
Хусусан, июн ойи охирида Қирғизистон жанубида Афғонистондаги ИД террорчиларини тайёрлаш лагерига кетаётган ўзбекистонлик шахс қўлга олинди. Уни экстремизм ва терроризмга қарши кураш хизмати тезкор ходимлари қўлга олишди.