Ўзбекистонда 527 ва 648 миллион сўмлик антиқа автомобиллар сотувга қўйилди

Ушбу антиквар автомобиллар бўйича кимошди савдоси 2 август куни бўлиб ўтади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонда антиқа автомобиллардан иккитаси бошланғич нархлар билан E-ijro Auksion ягона электрон савдо майдончасида сотувга қўйилди.

Ўзбекистонда Брежневни олиб юрган "Чайка" лимузини сотувга қўйилди

Улардан бирининг бошланғич нархи 527 миллион сўм, иккинчисиники эса 648 миллион сўм деб белгиланди.

Мазкур аукционда қатнашиш учун автомобиллар бошланғич қийматининг 5 фоизи миқдорида закалат пули (тегишли равишда 26 миллион ва 32 миллион сўм) тўлаш керак.

Ушбу антиквар транспорт воситалари суд қарори билан аукционга қўйилган.

Аризалар 31 июлга қадар қабул қилинади. Кимошди савдоси 2 август куни бўлиб ўтади.