ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонда антиқа автомобиллардан иккитаси бошланғич нархлар билан E-ijro Auksion ягона электрон савдо майдончасида сотувга қўйилди.
Улардан бирининг бошланғич нархи 527 миллион сўм, иккинчисиники эса 648 миллион сўм деб белгиланди.
Мазкур аукционда қатнашиш учун автомобиллар бошланғич қийматининг 5 фоизи миқдорида закалат пули (тегишли равишда 26 миллион ва 32 миллион сўм) тўлаш керак.
Ушбу антиквар транспорт воситалари суд қарори билан аукционга қўйилган.
Аризалар 31 июлга қадар қабул қилинади. Кимошди савдоси 2 август куни бўлиб ўтади.