Тошкентда 200 метрлик осмонўпар бино қурилади

Бу мажмуа "А+" синфдаги бизнес-марказлар, беш юлдузли Ritz Carlton отел ҳамда бутиклар галереясини ўз ичига олади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. "Tashkent City"нинг 80 гектарлик ҳудудида 200 метр узунликда бўлган 45 қаватли осмонўпар бино қурилади. Бу ҳақда Tashkent City лойиҳаси Facebookдаги саҳифасида маълумот берилган.

Артикходжаев Toshkent City ҳақида: "Бунақаси ҳатто Москвада ҳам йўқ"

Ушбу мажмуада "А+" синфдаги бизнес-марказлари, беш юлдузли Ritz Carlton отели ҳамда бутиклар галереяси жойлашади.

Tashkent City лойиҳаси саҳифасида осмонўпар биноларнинг вариантлари қўйилган. Интернет фойдаланувчилари аксарияти биринчи вариантдаги бинони қўллаб-қувватлашган.

Қурилиш Murad Buildings компанияси томонидан амалга оширилади. Бино Ўзбекистонда энг баланд турар жой иншооти бўлади. Муҳандисликнинг энг асосий вазифаси – иншоотнинг мустаҳкамлиги. Мутахассислар минтақанинг сейсмий хусусиятини ҳисобга олишади.

Тошкентда 200 метрлик осмонўпар бино қурилади

Қурилишга ҳалқаро мутахассислар жалб қилинган. Хорижий шериклар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.

Осмонўпар бинонинг ресторанидаги кузатув майдончасидан шаҳарнинг ажойиб манзарасини кузатиш мумкин.

"Мажмуанинг қуйи қаватларида тантаналар зали, SPA салон,  фитнес-клуб, ресторан, маиший хизмат кўрсатиш марказлари ва автотураргоҳ жойлашади", - дейилган хабарда.

Қурилиш ишлари 2018 йил ноябр ойида бошланади.

Бундан аввал, Tashkent City лойиҳасига хорижий компаниялр 1,3 миллиард доллар инвестиция киритишга тайёр эканлиги ҳақида хабар берилганди. Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади, биринчи босқични 2,5 йилдан сўнг якунлаш режалаштирилган