ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Моҳирхўжа Валиев "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти раиси лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
У бунга қадар "US ATI" масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида ишлаган.
Моҳирхўжа Валиев 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
2014-2017 йилларда - "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти раисининг молиявий иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017 йилда - "AZIA ABM TRANS" масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаган.