ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида 118- ва 7Б йўналишларидаги (Тошкент вокзали а/с — Нурафшон кўчаси) автобуслар қатнови тўхтатилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабар бермоқда.
Шунингдек, 151-йўналишда ҳаракатланувчи автобус йўналиши номи ўзгарди — у эндиликда "Чилонзор буюм бозори — Юнусобод 19-даҳаси бекати" деб номланади. Ҳаракатланиш жадвали соат 6:00дан 21:00гача этиб белгиланган.
Бундан ташқари, Яккасарой туманида Шота Руставели ва Муқимий қўчалари кесишмасидаги транспорт ўтказгичини реконструкция қилиш ишлари якунлангани муносабати билан 32-,132- ва 135-йўналишлардаги автобусларнинг ҳаракатланиш трассаси ўзгарди.