Суд мажлисида Ақтобе фожеасининг янги тафсилотлари маълум бўлди

Айбланувчилар курсисида уч ҳайдовчи, механик ва фирма раҳбари ўтиришибди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ушбу кунларда Ақтобе вилоятида ўтган йили содир бўлган фожеа юзасидан суд мажлислари бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилади Sputnik Қозоғистон мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 18 январь куни Самара – Чимкент йўлининг 1068 километрида, автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари қурбон бўлган эди.

"Ақтўбе фожиаси": ёниб кетган автобус иши судга оширилди

Ҳайдовчилар Барат Танатарова, Нуржан Кыргызбаев ва Максат Пернебековлар ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликда айбланиб ҳибсга олинган эди. Уларга 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Айни дамда Жиноят иши 52 томдан ошиб кетди. Фожеада 100дан ортиқ кишилар жабрланувчи деб топилган.

Кейинчалик ҳайдовчилар билан бирга айбланувчилар курсисига механик Баҳодир Бердибаев ва автобус фирмаси директори Нурлыбек Телепбаевлар ҳам қўшилган. Қонунга кўра носоз автобус ва ҳайдовчиларнинг нотўғри ҳатти ҳаракати учун улар ҳам жавоб беришади.

Ҳайдовчилардан икки нафари – Нуржан Кыргызбаев ва Максат Пернебековлар ўз айбларини қисман тан олишди.

Автобус эгаси қидирувда: 52 нафар ўзбекистонлик ўлими учун ким жавоб беради

Кыргызбаев айтишига қараганда, ёнилғи қуйиш шаҳобчасида уларга сифатсиз (ёзги) солярка қуйишган. Қаттиқ совуқдан солярка музлаб қолган ва двигател тўхтаган. Автобус салони тез совий бошлаган. Кыргызбаев, йўловчиларга раҳми келиб оловли пайвандлагични ёқиб салон ичига қўйган.

Ҳайдовчи айтишига қараганда, улар йўлдан ўтаётган автобусни кўриб ундан ёрдам сўраш мақсадида автобусдан тушишган. Шу вақт автобус ичида икки йўловчи орасида жанжал келиб чиққан ва уларнинг бири жаҳл устида оловли пайвандлагични тепиб юборган. Лампа қулаб тушиб салонда ёнғин бошланган. Лампани тепиб юборган йўловчи ёнғиндан қутулиб қолишга муваффақ бўлган, унинг фақат оёғи куйган.

Қозоғистонликлар Ақтўбе фожиаси қурбонлари оилаларига 10 млн тенге йиғиб беришди

Ҳайдовчилар эшикни очганда салон ичидаги ёнғин янада кучайиб кетган. Йўловчилар автобуснинг иккинчи қаватида, юклар биринчи қаватда бўлгани ҳамда юклар жуда кўп бўлгани туфайли йўловчилар автобусни тезда тарк эта олмай қолган. Автобус тўлиқ ёниб кетиши учун 7 дақиқа вақт керак бўлган холос.

Адвокатлар суд мажлислари Иргиз туман судида эмас Ақтўбе шаҳар судида кўриб чиқилишини сўрашган, лекин суд бунга рад жавоби берган.

“Ақтўбедан Иргизгача 600 километр, иккинчидан Иргизда жабрланувчилар ва суднинг бошқа иштирокчиларини жойлаштириш учун меҳмонхона ҳам йўқ”, - дейди адвокат Нуржамал Ажигалиева.

Навбатдаги суд мажлиси 7 августда белгиланган. Суд тафсилотлари билан қуйида танишишингиз мумкин.