Россияда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиш учун 7та сабаб

Россияда ушбу “арзимаган” қоидабузарликлар учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik. Бурилишда яхлит чизиқни босиш, хавфли жойда орқага ҳаракатланиш, йўл ремонт бўлаётган жойда тез ҳайдаш каби, бир қарашда “арзимаган” кўринган қоидабузарликлар учун, Россияда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиш мумкин, деб ёзади Autonews.

Бурилишда яхлит чизиқни босиш

Чап томонга бурилиш ёки ортга қайтишда йўлнинг қарама-қарши томонларини ажратиб турувчи яхлит чизиқни қисман бўлсада босиб кетиш йўл назорати инспектори томонидан “йўлнинг қарама – қарши томонига чиқиб кетиш”  деб баҳоланиши ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишга олиб келиши мумкин.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилгани билан алиментчида пул пайдо бўлиб қолмайди – юрист

Тўхтаган автобусни айланиб ўтиш

Йўл четида автобуслар тўхташи учун махсус жойлар ҳамма жойда ҳам мавжуд эмас. Айниқса шаҳардан ташқаридаги тор йўлларда аксарият ҳолларда автобус икки тарафлама  ҳаракатли йўлнинг бир қисмини тўлиқ беркитган ҳолда тўхтаб йўловчиларни тушириши мумкин. Бундай ҳолда автобусни айланиб ўтишга ҳаракат қилсангиз – ушбу қоидабузарлик ҳайдовчилик  гувоҳномасидан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Йўлдаги тўсиқни айланиб ўтиш

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидасининг 1.2 бандига кўра,  фақатгина айрим турдаги тўсиқларни айланиб ўтиш учун йўлнинг қарама-қарши томонига чиқишга рухсат берилади. Бундай тўсиқларга йўлнинг ўтиб бўлмас даражада бузилиши,  йўл бирор предмет ёки бузилиб қолган транспорт воситаси билан тўсиб қолиниши киради. Автомобиллар тўпланиб қолиши (пробка), пиёдалар, йўлдаги нотекислик  ёки тўхтаган автобус – бундай тўсиқлар тоифасига кирмайди.   

Қозоғистон компанияси Ўзбекистонда Hyundai енгил машиналарини сотади

Орқага ҳаракатланиш

Чорраҳаларда, пиёдалар йўлакларида, тунелларда, кўприкларда ва эстакадаларда ва уларнинг остида, шунингдек маршрутли транспорт воситалари тўхтайдиган жойларда орқага ҳаракатланиш таъқиқланади. Бунинг учун ҳайдовчига 500 сўмдан 2500 сўмгача жарима солиниши мумкин. Лекин ҳайдовчи бир тарафлама ҳаракат учун мўлжалланган йўлдан орқага ҳаракатланса – бу “йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиш” деб баҳоланиши ва ҳайдовчилик гувоҳномасида маҳрум қилишга олиб келиши мумкин.

Йўл таъмирланаётган ҳудудларда тезликни ошириш

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалариннг энг янги талқинига мувофиқ, ГАИ ходимлари йўл ремонти бўлаётган ҳудудларда тезликни ўлчовчи ускуналар ўрнатиши ва катта тезликда ҳаракатланаётган автомобилчиларни жаримага тортишлари мумкин. Масалан, автомобил йўл ремонти бўлаётган ҳудудда чекланган тезликдан 60 км/соат тезроқ ҳаракатланганда ГАИ ходими ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Агар ушбу қоидабузарлик радар ёрдамида автоматик равишда қайд қилинса ҳайдовчи 5000 рубл миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Тошкентда пиёдаларни оммавий тарзда жаримага тортиш бошланди

Автомобил бошқарувини маст кишига топшириш

Автомобл бошқарувини маст кишига топшириш – қонун томонидан қатъий таъқиқланади. Маъмурий жавобгарлик кодексининг  12.8 бандига кўра автомобил эгаси 1,5 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиши ва 30 000 рублга жаримага тортилиши мумкин.

Махсус транспортга йўл бермаслик

Махсус транспорт деганда тез ёрдам, ўт ўчирувчи ва ичики ишлар органларининг автомобиллари назарда тутилади. Ундан ташқари айрим куч ишлатиш тизимларининг махсус рангларга бўялган автомобиллари ҳам шулар жумласидан. Ушбу тоифадаги автомобиллар фавқулодда вазиятларда махсус чироқлари ёқилган ҳолда ҳаракатланганда – уларга йўл бериш талаб қилинади. Махсус транспортга йўл бермаган автомобил ҳайдовчиси биринчи маротаба 500 рублга жаримага тортилиши, қоидабузарлик такроран амалга оширилганда эса – ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниши мумкин.