Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилгани билан алиментчида пул пайдо бўлиб қолмайди – юрист

© Фото из личного архива Виктории ДергуновойАдвокат по семейным делам Виктория Дергунова
Адвокат по семейным делам Виктория Дергунова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дергунова қарздорлик кўпинча алимент тўловчининг ишга жойлаша олмаслиги ёки алимент миқдоридан норозилиги туфайли пайдо бўлишини билдирди.

ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Оила ишлари бўйича адвокат, Women’s Rights Watch компанияси ҳаммуассиси Виктория Дергунова алимент тўлашдан бўйин товлайдиганлардан қарзларини ундиришнинг самарали йўллари ҳақида айтди.

Юристнинг фикрича, агарда қарздорнинг алимент тўлаш учун пули бўлмаса, унинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш вазиятни ўнгламайди, балки аксинча қийинлаштиради.

"Бир тарафдан олиб қараганда, пул йўқ бўлса, бундай чоралар қўлланилганида алимент тўловчининг қўлида пул пайдо бўлиб қолмайди. Шу боис мен қарздор қарзларини тўлаши учун мажбурий меҳнатга жалб этилиши тарафдориман. Яна бир йўли алимент тўлаш бўйича махсус давлат фондларини тузиш. Икки фуқаронинг судлашуви бошқа, давлат билан судлашув бошқа – давлат билан судлашишни ҳеч ким хоҳламайди", — деди Дергунова.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Алимент тўламаган шахслардан ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилиши мумкин

У қарзини тўлаш имконияти бўла туриб бундан бўйин товлайдиганларга нисбатан чекловлар қўлланилишини самарали деб ҳисоблайди.

"Хорижга чиқишни ёки автомобил бошқаришни чеклаш каби усуллар фаолияти хорижий сафарлар ёки транспорт билан боғлиқ шахсларга нисбатан жудаям самарали. Россияда бундай чоралар анчадан буён муваффақиятли қўлланилмоқда", — деди у.

Дергунова қарздорлик кўпинча алимент тўловчининг ишга жойлаша олмаслиги ёки алимент миқдоридан норозилиги туфайли пайдо бўлишини билдирди.

Аввалроқ Ўзбекистонда алимент тўламаган шахслардан ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйиш амалиётини жорий этиш таклиф этилаётгани хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0