Ўзбекистонда ота-оналар билан ишлайдиган жамоатчилик тузилма такомиллаштирилди

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолияти йўлга қўйилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Тошкентда узлуксиз патруллик хизмати ўз ишини бошлади

Қарор билан фуқаролар йиғини ҳузуридаги "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра университетнинг асосий вазифаси, жумладан фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш, фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш ҳисобланди.

Университет таркиби 10-15 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилади.

Ҳар йили Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиладиган "Энг намунали хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадрятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис" кўрик-танлови доирасида намунали фаолият олиб бораётган "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ва аъзоларини рағбатлантириш бўйича алоҳида номинациялар жорий этилади.