Тошкентнинг яна тўрт жойида радарлар ўрнатилди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг таҳлилларига кўра, кўпинча ҳайдовчиларнинг тезликни белгиланган меъёрдан оширганлиги сабабли, йўл транспорти ҳодисалари содир бўлмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июл - Sputnik. Тошкентнинг яна тўрт жойида радарлар ўрнатилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

ДАНХ ходимларига қўл радари ишлатиш таъқиқланди

Радарлар Ибн Сино мавзеси қаршисидаги Зангиота тумани “Чиғатой Оқ тепа” МЧЖ (тахта бозор) яқинида, “Гиламсарой”, “Мароқанд” тўйхонаси қаршисида, Тошкент ҳалқа йўли йўл қурилиш бўлинмасида ва Деҳқонобод йўли кесишмасида (Юнусобод тумани) ўрнатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг таҳлилларига кўра, кўпинча ҳайдовчиларнинг тезликни белгиланган меъёрдан оширганлиги сабабли, йўл транспорти ҳодисалари содир бўлмоқда.

Бошқарма айнан қайси ҳудудларда кўпроқ йўл транспорт ҳодисалари содир бўлаётганини аниқлаб, у ерларга тезликни қайд этувчи радарлар ўрнатиб бормоқда.