ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Мамаджанов Шахрух Бахтиярович 19 июль куни Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Мамажонов бунга қадар Юнусобод туманидаги “SURE STEP”хусусий корхонаси бош директори лавозимида ишлаган.
Мамаджанов Шахрух Бахтиярович 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (2010).
2010-2014 йилларда “RAV EKSPRESS” маъсулияти чекланган жамияти ҳуқуқшунос-маслаҳатчи лавозимида ишлаган.