Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПиджак на кресле
Пиджак на кресле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
34 ёшли тадбиркор Тошкентнинг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.  

Мамаджанов Шахрух Бахтиярович 19 июль куни Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Мамажонов бунга қадар Юнусобод туманидаги “SURE STEP”хусусий корхонаси бош директори лавозимида ишлаган.

© toshkent.uzШахрух Мамаджанов
Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди - Sputnik Ўзбекистон
Шахрух Мамаджанов
Мамаджанов Шахрух Бахтиярович 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (2010).

2010-2014 йилларда “RAV EKSPRESS” маъсулияти чекланган жамияти ҳуқуқшунос-маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

 

Янгиликлар лентаси
0