Алимент тўламаган шахслардан ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилиши мумкин

Шунингдек, алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тузиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистонда алимент тўламаган шахслардан ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилиши мумкин. Podrobno.uz интернет нашри хабарига асосан.

Ўзбекистонда алимент соҳасидаги муҳим ўзгаришлар кучга кирди

Болаларни ҳимоя қилиш ва алимент тўловларини тўлашни таъминлаш бўйича янги таклифлар парламентнинг қуйи палатасида ўтказилган давра суҳбатида муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари "Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида" қонунга тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф қилишди.

Депутатлар алимент тўловлардан қарздорлиги бўлган шахслардан ҳайдовчилик гувоҳномасини вақтинчалик олиб қўйиш амалиёти татбиқ этилган хорижий давлатларининг тажрибасини ўрганиб чиқишди.

Шунингдек, алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тузиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу тузилма вояга етмаганларга алиментларни тўлаб, кейинчалик қарздорлардан мажбурий ундириш чоралари кўради.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 2,3 минг киши алимент тўловлардан қарздор бўлган шахслар қидирувга берилган.